Ўзбекистон

Ўзбекистонда табиат ҳимоячилари ва энг тоза маҳаллалар тақдирланади

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги "Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" ва "Энг тоза маҳалла" танловларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилган.

Ўзбекистонда табиат ҳимоячилари ва энг тоза маҳаллалар тақдирланади

"Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танловида санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи камида 10 йил садоқатли меҳнат қилган ходимлар қатнашиши мумкин. Танлов 1 сентябрда бошланиб, ғолиблар 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва муносиб тақдирланади. Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига бир йиллик контракт тўлови (базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдоридан ошмаган қисми) тўлаб берилади.

 

"Энг тоза маҳалла" танлови эса ҳар йили ноябрь-январь ойларида туман (шаҳар) саралаш босқичи, ҳудудий саралаш босқичи ва республика босқичи шаклида ўтказилади. Мазкур танлов ғолиблари 21 март — Наврўз байрами арафасида муносиб тақдирланади.

 

Танлов натижаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ғолиб бўлган маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерлари ўрнатиш ҳамда дарахт экиш учун 500 миллион сўмдан пул мукофоти ўтказиб берилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобил топширилади.

 

Бундан ташқари, санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчиларига, экофаолларга ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларига ҳар ой 100 тадан велосипед ва бошқа мукофотлар берилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда табиат ҳимоячилари ва энг тоза маҳаллалар тақдирланади | Zamon.uz