Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Энг катта ўтовнинг диаметри 42, баландлиги 22 метр. Унда маъмурият, ошхона ва бошқа хоналар мавжуд.

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Оққуш” мажмуасида ташкил этилган ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди. 

 

Бу ҳақда давлат раҳбари 2022 йилда ҳудудга ташрифи чоғида кўрсатма берган эди. Шу асосда эллик гектардан ортиқ майдон янада обод қилиниб, кўплаб ўтовлар барпо этилди. Энг катта ўтовнинг диаметри 42, баландлиги 22 метр. Унда маъмурият, ошхона ва бошқа хоналар мавжуд. Бу ерда турли маданий тадбирлар, форумлар ўтказиш мумкин.

 

 

Мажмуада қорақалпоқ, қозоқ, туркман, қирғиз, бошқирд каби туркий халқларнинг ҳамда Қорақалпоғистон туманларининг ўтовлари ташкил этилган. Уларда қардош эллар тарихи, маданияти ва турмуш тарзи ўз ифодасини топган.

 

Президент ушбу ўтовларни кириб кўрди.

 

 

"Бизнинг томиримиз, тақдиримиз бир. Мана шундай ишларни кўпайтириб, биргаликда фестиваллар ўтказиб, халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш керак. Миллий ҳунарларни асраб, ёш авлодга етказиш, бу бўйича шогирдлар тайёрлаш, болалар учун ўз она тилида китоблар чиқаришни кенгайтириш зарур", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Боғда сунъий кўл, оролча ва меҳмонхона ҳам бор. Булар қисқа даврда мазкур масканни туризм манзилларидан бирига айлантирди. Ўтовлар, миллий кийим ва буюмларга сайёҳлар катта қизиқиш билан қарамоқда.

 

 

Шу билан Давлат раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев Нукусдаги ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди | Zamon.uz