Олимпиада чемпион ва совриндорлари мукофотланди
Бундан ташқари, мураббийлар ҳам мукофотлар билан тақдирланди.

Икки карра Олимпиада чемпионлари Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов ва Улуғбек Рашитов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.
Диёра Келдиёрова, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Халоқов ва Разамбек Жамалов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотланди.
Гуломжон Абдуллаев, Акбар Жўраев, Светлана Осипова ва Алишер Юсуповга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди.
Бундан ташқари, қатор мураббийлар ҳам мукофотланди.







