Ўзбекистон

Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Президентлар Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилди.

Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилдилар.

 

Давлат раҳбарлари ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

 

- Меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

 

- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

 

- Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;

 

- Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, ўрта махсус, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;

 

- 2024-2026 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси";

 

- 2024-2026 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси;

 

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ИЖтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

 

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлиги Адлия академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

 

- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

 

- Суд экспертизаси марказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.

 

Ташриф доирасида Тошкент ва Боку, Шаҳрисабз ва Байлаган, Жиззах ва Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди | Zamon.uz