6 та вилоят ҳокими орден билан мукофотланди
Бу бўйича президент фармони имзоланди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” фармон имзолади.
Унга кўра, 6 та вилоят ҳокими турли номдаги орденлар билан мукофотланди.
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан:
- Абдураҳмонов Шуҳратбек Кўшоқбоевич – Андижон вилояти ҳокими
- Мирзаев Зойир Тоирович – Тошкент вилояти ҳокими
- Турдимов Эркинжон Оқбутаевич – Самарқанд вилояти ҳокими
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан:
- Қосимов Улуғбек Бердиқобилович – Сурхондарё вилояти ҳокими
- Раҳимов Жўрабек Раҳимович – Хоразм вилояти ҳокими
“Дўстлик” ордени билан:
- Турсунов Нормат Тўлқинович – Навоий вилояти ҳокими тақдирланишди.







