Ўзбекистон

"Буюк аждодлар мероси — учинчи ренессанс пойдевориʼʼ шиори остидаги халқаро конгресс бошланди

Конгресс Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.

"Буюк аждодлар мероси — учинчи ренессанс пойдевориʼʼ шиори остидаги халқаро конгресс бошланди

 

23-26 август кунлари Тошкент ва Самарқанддаги "Silk Road Samarkand" туристик марказида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамкорлигида "Буюк аждодлар мероси - III Ренессанс пойдевори" VIII Халқаро Конгресси мавзусида тадбир бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, ERIELL GROUP нефть-сервис компанияси ташкилий ва молиявий кўмагида, шунингдек, TURKSOY, IRSIKA, "Аl-Furkon" жамғармаси ҳамкорлигида ўтказилади.

 

 

VIII Конгрессдаги асосий мавзулардан бири Ислом цивилизацияси ва Имом Бухорий музейларининг контенти бўлади. Бу қарор жорий йил июлида Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган "Буюк аждодлар мероси - ІІІ Ренессанс пойдевори" форуми давомида 600 нафар маҳаллий олимлар иштирокида қабул қилинган эди.

 

 

Конгрессда 35 га давлатдан 300 га яқин дунёга машҳур олимлар иштирок этади. Улар орасида 180 нафар хорижий ва 110 нафар ўзбек мутахассислари, жумладан, 15 академик, 40 профессор ва доцентлар, 103 фан доктори, 54 музей ва кутубхона директорлари, 5 та университет ректори, 5 та ноширлик уйи директорлари, IRSIKA, АYSESКО, GURKSOY, "Аl-Furkon" жамғармаси раҳбарлари, Халкаро Турк академияси. Араб давлатлари Лигаси ва бошка халкаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Шунингдек, CNN, Euronews, "Rossiya-Kultura", "Mir", "Rossiya-24" ва Марказий Осиё давлатлари телеканаллари каби 20 та хорижий ОАВ журналистлари таклиф килинган.

 

 

Конгресс очилиши олдидан 23 август куни Ислом цивилизацияси марказига саёҳат ташкил этилди ва қурилиш ишларининг бориши ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди. "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази" лойиҳаси тақдимоти ўтказилди ва лойиҳалар кўргазмаси ҳамда марказнинг кўргазма макети билан танишув бўлиб ўтди.

 

 

Тушдан кейин иштирокчилар Самаркандга етиб борди ва уларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.