Cаломатлик

Витамин етишмаслигини терининг ҳолатидан ҳам билса бўладими?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Витамин етишмаслигини терининг ҳолатидан ҳам билса бўладими?

Ёз якунлашига оз қолди, кузда эса организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжи ортади. Биламизки, танамиздаги ҳар бир витамин ва минераллар меъёрда бўлиши муҳим. Уларнинг етишмаслиги эса турли касалликларга олиб келиши мумкин. Ҳатто баъзида организмда бир ёки бир нечта витаминларнинг тўлиқ етишмаслик ҳолатлари ҳам бўлади. Кўпинча бу патология мувозанатсиз овқатланиш сабабли келиб чиқади ва куз-қиш даврида авж олади.

 

Тери эса бу етишмовчиликни яққол кўриш мумкин бўлган кўзгу кабидир ва унга қараб организмда қайси витаминлар камлигини билиб олиш мумкин.

 

Қуйидаги витамин танқислигини англатиши мумкин бўлган белгиларни келтириб ўтамиз:

 

В2 витамини етишмаганида юз, тана ва лаблар териси қуруқлашиши кузатилади. Оғизнинг чекка соҳасида ва қўлларда ёриқлар пайдо бўлиши мумкин.

 

А витаминининг етишмаслиги терининг пўстланиши, тери ва шиллиқ қаватларнинг қуруқшашига, ёғ безларининг атрофиясига олиб келади. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, А витамини етишмовчилиги псориаз, дерматит ва экзема каби касалликлар ривожланишининг омилларидан бирига айланиши мумкин.

 

В6 витамини танқислиги юз, бош, қўллар терисининг қуриши, қазғоқ пайдо бўлиши, себорея орқали ўзини намоён қилади.

 

В12нинг юқори танқислиги эритроцитлар ва гемоглобин даражасининг пасайиши билан кузатилади. Бунда ошқозон-ичак тракти ва асаб тизимининг иши ёмонлашади. Бу ичак сўрилиши секинлашгани ва тери керакли озиқ моддаларни тўлиқ олишни тўхтатганини англатади.

 

Е витамини танқислигини терининг ёш ҳолатда сақланишининг энг ёмон душмани деб аташ мумкин. Унинг етишмаслиги туфайли эрта қариш жараёни бошланади, коллаген ва эластин ишлаб чиқариш камаяди, ажинлар ва пигмент доғлар пайдо бўлади.

 

С витаминига келсак, агар у организмда кам ёки тўлиқ йўқ бўлса, бунинг асоратлари жуда ёмон бўлиши мумкин. Тери умумий иммунитетининг пасайиши бутун организм иммунитетининг тушишига олиб келади: ҳимоя барьери ингичкалашади, яллиғланиш элементлари пайдо бўлади, регенерация пасаяди, тонус ва тургор (терининг эластиклиги) сезиларли даражада ёмонлашади.

 

Витамин етишмаслиги терида муаммолар келтириб чиқариши билан бир қаторда заифлик, сурункали чарчоқ, тез-тез шамоллаш ва уйқу бузилиши шаклида ҳам ўзини намоён қилиши мумкин.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Витамин етишмаслигини терининг ҳолатидан ҳам билса бўладими? | Zamon.uz