Янгийўлда сувдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари қамалди
Корхона салкам 300 млн сўмлик сувдан ноқонуний фойдаланган.

Сувтаъминот корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан ичимлик суви тармоғига уланиб фойдаланганлиги учун Янгийўл туманида фаолият юритувчи МЧЖ корхонасига 294 511 319 сўм ҳисоб-китоб қилинган.
Ушбу хатти-ҳаракат учун МЧЖ раҳбари A.X. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатда озодликдан маҳрум қилинди.
Шунингдек, унга ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробар миқдорида, яъни 45 000 000 сўм жарима жазоси тайинланди.







