Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Беларус делегациясини қабул қилди

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Беларус делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочанова бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштириш, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Учрашув аввалида Наталья Кочанова давлатимиз раҳбарига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Ўзбекистон Президенти жорий йил февраль ойида олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланаётгани, мулоқот ва алмашинувлар фаоллашаётганини мамнуният билан қайд этди.

 

Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат кооперацияси лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, ҳудудлараро ишбилармонлик алоқалари кучаймоқда, маданий-гуманитар дастур доирасидаги тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

 

Шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган парламентлар доирасидаги қўшма тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлисидаги учрашувлар ва иккинчи аёллар бизнес форумининг самарали натижалари юксак баҳоланди.

 

Икки мамлакат ўртасида савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга қаратилган фаол парламентлараро мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев Беларус делегациясини қабул қилди | Zamon.uz