Макрон Дуровга Telegram штаб-квартирасини Парижга кўчиришни таклиф қилган — WSJ
Павел Дуров эса бу таклифни рад этгани маълум бўлди.

Франция президенти Эммануэл Макрон 2018 йилдаги тушлик пайтида Телеграм асосчиси Павел Дуровга компания бош қароргоҳини Парижга кўчиришни таклиф қилган. Бу ҳақида “The Wall Street Journal” нашри ёзмоқда.
Ўша учрашувда Макрон тадбиркорга Франция фуқаролигини бериш масаласини ҳам муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, Дуров 24 август куни шахсий самолётида Бокудан Парижга учиб келганида Le Burje аэропортида қўлга олинганди. Бир неча кундан кейин прокуратура телеграм асосчисига нисбатан бир нечта моддалар бўйича айблов қўйилганини билдирди.
Франция раҳбари Макрон эса Дуровнинг ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилганини ва бу ҳеч қандай сиёсий аҳамиятга эга эмаслигини айтди.







