Тошкентда “Хон атлас” фестивали бўлиб ўтади
У сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида 9-14–сентябрь кунлари “Хон атлас” фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
“Тадбирдан кўзланган асосий мақсад миллий либосларимизда халқимизнинг асрларга туташ бўлган ўтмиши, урф-одати ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намойиш этиш ва тарғиб қилишдан иборат”, дейилади хабарда.







