Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов ҳарбий унвон олди
Улар подполковник унвони билан тақдирланди.

Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинларида бокс спорт тури бўйича иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов олтин медални қўлга киритганди.
Икки карра Олимпиада чемпиони номига сазовор бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалоловлар подполковник унвони билан тақдирланди.







