энг долзарб

Пиротехника буюмларининг муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Пиротехника буюмларининг муомаласи учун жавобгарлик кучайтирилди

 

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришга кўра:

 

  • пиротехника буюмлари ишлатганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан (1 миллион 7 миллион сўм) йигирма беш бараваригача (8 миллион 500 минг сўм) миқдорда;

  • пиротехника буюмлари савдоси билан шуғулланганлик учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан (5 миллион 100 минг сўм) ўттиз бараваригача (10 миллион 200 минг сўм) миқдорида;

  • республикага олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан (10 миллион 200 минг сўм) эллик бараваригача (17 миллион сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Қўшимча қилинишича, шу вақтга қадар пиротехника буюмлари қонунга хилоф равишда фойдаланилганлик ҳолати бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан чора кўрилган бўлса, энди пиротехника муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқлаш ички ишлар органларига яъни профилактика инспекторларига берилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.