Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди
У финалда ўз натижасини янгилаб, рекорд ўрнатди.

Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. 5-уринишда эса яна 2 сантиметрга узоқроққа сакраб, 5,24 метр натижа қайд этди.
Ушбу натижага турнирда қатнашаётган ҳеч қайси спортчи томонидан янгиланмади ва шундай қилиб Ўзбекистон вакили Асила Мирзаёрова мамлакат делегациясига дастлабки олтин медални олиб келди.
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 4 тага етди: 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза.







