Ўзбекистон

Электр станциялари куз-қиш мавсумига тайёрми?

Ҳозирда ИЭСларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Электр станциялари куз-қиш мавсумига тайёрми?

Жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ иссиқлик электр станцияларидаги 53 та энерго қурилмани мавсумга ҳозирлаш мақсадида мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишларини босқичма-босқич олиб бормоқда.

 

Жумладан, энергетика тизимида йирик электр станциялари ҳисобланувчи Тошкент ва Навоий иссиқлик электр станцияларида ҳам бу борада йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Бу ерда замонавий энергоқурилмалар қаторида анънавий энергоблокларни модернизация қилиш, уларни рақамлаштириш ва ишлаб чиқаришда ёқилғи сарфини камайтириш бўйича ишлар якунига етказилди.

 

 

 

Тошкент иссиқлик электр станциясининг 9-сон энергоблокида мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Хусусан, таъмир ишлари давомида энергоблокнинг қозон қурилмаси, турбинанинг юқори ва паст босим роторлари ишчи кураклари, генератор ҳамда трансформаторларида ишлар олиб борилди.

 

Ушбу ишларни сифатли ва ўз муддатида амалга ошириш мақсадида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ 200 нафарга яқин малакали мутахассислари жалб этилди.

 

 

 

Ремонт кампаниясининг самарали ташкил этилиши натижасида ушбу энергоблокнинг ишлаб чиқариш қуввати 140 МВтдан 150 МВтга етказилди.

 

 

 

Тизимнинг рақамлаштирилиши орқали ёқилғи сарфи камайишига, натижада маҳсулот таннархи пасайишига эришилди. Бу эса йилига 458,6 минг кубметр табиий газ иқтисод қилиниши имконини беради. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари миқдори 108,4 тоннага камайтирилади.

 

Навоий иссиқлик электр станциясида эса 3-сон энергоблокда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

 

 

Таъмирлаш даврида қозон ва турбина агрегатларида техник чора-тадбирлар амалга оширилди. Ушбу ишларга “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ 250 нафар, станциянинг 50 нафар ишчи-ходимлари жалб этилди.

 

 

Таъмирлаш ишларини бажариш натижасида қурилмаларнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланиб, ишончли ишлаш даражаси оширилди.

 

Хусусан, ўрнатилган қуввати 150 МВт бўлган 3-энергоблок таъмирланиши натижасида йил якунига қадар 5 млн кубметр табиий газ иқтисод қилинади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Электр станциялари куз-қиш мавсумига тайёрми? | Zamon.uz