Фарғонада ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, аварияга учради
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум бўлишича, Марғилон шаҳридаги “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлида Gentra ҳайдовчиси ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтларга бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойига Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари чиқишган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







