Ўзбекистон

Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни сотиш тақиқланган?

ССВ рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатини эълон қилди.

Мактаб ошхоналарида қандай маҳсулотларни сотиш тақиқланган?

Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу турдаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, улар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган.

 

 

Хусусан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, мактаб ошхоналарида қуйидаги маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас:

 

— гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);

 

— сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;

 

— сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар;

 

— рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

 

— ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

 

— ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

 

— банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар;

 

— турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

 

— кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

— холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

 

— пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

 

— қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

 

— квас;

 

— хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

 

— сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

 

— ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

 

— табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;

 

—  пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

 

— данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

 

— окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар;

 

— тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

custom img

Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилади

Йилига 3,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 1,6 миллиард кВТ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"