Қозоғистондан қайтаётган ўзбекистонликлар аварияга учради
Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Отйрар Телеграм каналида берилган дастлабки маълумотга кўра, Олмаота трассасининг йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида Опел Вестра автомобили Toyota Alphardʼга бориб урилган.
Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Яна етти киши жабрланган. Уларнинг барчаси Тоёта Алпҳард салонида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қизилўрдадан уйларига қайтаётган бўлган”, дейилади хабарда.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.







