Ўзбекистон

Бўстонлиқда яна ёнғин содир бўлди

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган.

Бўстонлиқда яна ёнғин содир бўлди

4 сентябрь куни соат 01:46 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ тумани “Қоронқул” маҳалласи ҳудудида очиқ дала майдонда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Хабарга асосан ёнғин жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 30 нафар қутқарувчи жалб қилинган. Ёнғин “ҚоронқулМФЙ ҳудудидаги туман захира ерларида 2 гектар майдонда юзага келиб, натижада ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган.

 

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

custom img

Саида Мирзиёева БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакили билан учрашди

Бо Матиасен билан наркотаҳдидлар, уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик ҳамда коррупцияга қарши курашиш йўналишларида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

custom img

Жиззахда жаримаси бор машиналарга қарши рейд бошланди

Тадбирлар давомида 197 та қидирувдаги машиналар топилган.

custom img

Қўқонда МИБ орқали 4 ёшли бола онасига қайтарилди

Шу тариқа ижро ҳужжати амалда тамомланган.

custom img

Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ бош директори билан учрашди

Мулоқотда Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Медиа ҳафталикнинг навбатдаги босқичи Қашқадарёда бошланди

Беш кун давом этадиган тадбир иштирокчилар учун интенсив дастур асосида ташкил этилган.

custom img

Болгария ва Исроилга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Фуқаролардан Болгарияга юбориш учун 3 минг доллар, Исроилга юбориш учун 20 минг доллар сўралган.

custom img

Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар намойиш этилди

Наркотрафик ва трансмиллий жиноятчиликни кузатиш учун ягона сунъий интеллект платформасини яратиш ташаббуси илгари сурилди.

custom img

Ўзбекистонда ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар солиқлардан озод этилади

Ушбу чора 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"