Самарқандда бир туп дарахт кесган шахс 9 млн жаримага тортилди
Ўсимлик дунёсига етказилган зарар — 680 минг сўм.

Назорат рейд тадбирларидан бирида Пахтачи тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. маҳалла ҳудудидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлагани аниқланган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (8 миллион 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди. М.Р. жарима билан бирга ўсимлик дунёсига етказилган зарар — 680 минг сўмни ҳам тўлайдиган бўлган.







