Ўзбекистон

“Цефтриаксон” дорисида ўлим хавфи борлиги айтилмоқда

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

“Цефтриаксон” дорисида ўлим хавфи борлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда фуқарода “Цефтриаксон-БХФЗ” дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мазкур ҳолат юзасидан расми муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро А.Х. ўзида 3 кун давомида иситма, ҳолсизлик кузатилгандан сўнг, уй шароитида даволаниш мақсадида шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан “Цефтриаксон” ва “Лидокаин” дори воситалари аралашмасини онаси ёрдамида мушак орасига қабул қилади. Орадан чамаси 10 дақиқа ўтгач, беморда бадан қақшаши, кучли ҳолсизлик, нафас сиқиши ва қон босимининг меъёридан ошиб кетиши кузатилади.

 

Шундан сўнг фуқаро Тез ёрдам машинасида дислокация бўйича дастлаб И.Эргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси, кейин эса ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб келиниб, стандарт бўйича даво чоралари қўлланилади.

 

Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, фуқаронинг аҳволи яхшилангандан кейин уйига жавоб берилади.

 

Дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

 

Ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда Марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтмиз, “Цефтриаксон” дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар оиласининг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади.

 

Лекин шамоллаш, грипп ва бошқа вирусли инфекциялар муолажасида таъсир кўрсатмайди. Бу препарат шифокор рецепти асосида берилади ва шифокор назорати остида қўлланилади. Ундан уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Цефтриаксон” дорисида ўлим хавфи борлиги айтилмоқда | Zamon.uz