Ўзбекистон

Халқаро рейсларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилмоқда

Акция орқали мамлакатнинг сайёҳлик имкониятлари оммалаштирилмоқда.

Халқаро рейсларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилмоқда

2024 йилнинг августидан ноябригача бўлган тўрт ой давомида Европанинг “Air Europa” авиакомпаниясига тегишли 24 та Боэинг самолётида Ўзбекистонга бағишланган 15 сониялик аудиоли реклама роликлари намойиш этилади.

 

Акция Туризм қўмитаси томонидан “Digital IFE Services” халқаро компанияси билан ҳамкорликда Air Europa халқаро рейсларида Ўзбекистонга бағишланган видеороликларни намойиш этиш орқали мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларини оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

 

Августдан ойидан бошлаб уч ой давомида видеороликлар Европа ва Испаниянинг йирик шаҳарларини қамраб олган қисқа масофали рейсларда учиш ва қўниш вақтида панель мониторларида бир неча марта кўрсатилади, шунингдек сентябрдан бошлаб уч ой давомида Лотин Америкаси ва АҚШга узоқ масофали рейсларда ҳар бир телекўрсатувдан олдин ўриндиқларнинг орқа экранларида намойиш этилади.

 

Кампания давомида миллионлаб йўловчилар Ўзбекистонни бой тарих, ўзига хос маданият ва қулай саёҳат учун замонавий шароитларни ўзида мужассам этган ноёб сайёҳлик йўналиши сифатида танишиш имкониятига эга бўладилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Халқаро рейсларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилмоқда | Zamon.uz