Ўзбекистон

Нурхон Қурбонова олтин медални қўлга киритди

Шу тариқа олтин медаллар сони 10 тага етди.

Нурхон Қурбонова олтин медални қўлга киритди

Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди. Ушбу йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва делегациямиз ҳисобига 10-олтин медални қўшиб қўйди.

 

Маълумот учун, F54 классида найза улоқтириш бўйича амалдаги жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхон Қурбонованинг ўзига тегишли эди. Ҳамюртимиз жорий йил Японияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган эди.

 

Нурхон Қурбонова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нурхон Қурбонова олтин медални қўлга киритди | Zamon.uz