Ўзбекистон

Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда

Тирбандликни олдини олиш мақсадида захира поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда

Ёзги мавсумда метрополитен бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, ўқув жараёнлари бошлангач, бу кўрсаткич 920-930 минг нафаргача етиши, октябрь ва ноябрь ойларида эса 1 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.

 

Шу сабабли йўловчилар учун қулай шароит яратиш ва эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йил давомида метрополитен учун 14 та замонавий ҳаракат таркиби харид қилинди. Натижада тиғиз вақтларда йўналишлар бўйича интерваллар қуйидагича қисқартирилди:

 

  • Чилонзор йўналиши: 1,5–2 дақиқа;
  • Ўзбекистон йўналиши: 4 дақиқа;
  • Юнусобод йўналиши: 4–5 дақиқа;
  • Ер усти ҳалқа йўли йўналиши: 8–9 дақиқа.

 

Бундан ташқари, захира поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. Метро бекатларидаги юкламаларни камайтириш мақсадида, метро яқинидаги 27 та олий таълим муассасаларида дарслар бошланиш вақти турлича белгиланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.