Cаломатлик

Инсоният учун хавфли янги вирус аниқланди

У каналар орқали юқиши маълум бўлди.

Инсоният учун хавфли янги вирус аниқланди

Пекин микробиология ва эпидимиология институти олимлари томонидан каналар орқали тарқаладиган ҳамда асаб тизимини зарарлайдиган янги вирус аниқланди.

 

Янги вирус WELV ёки патоген сув-ботқоқ вируси деб номланган. Бу вирус дастлаб Хитой шимолидаги 61 ёшли эркакда аниқланган. Эркакни Ички Мўғулистон паркида кана чаққан бўлган. Антибиотиклар фойда бермагани ва инфекцияни бактериялар юзага чиқармаганини маълум қилишган.

 

Аввал WELV вируси уй ҳайвонлари ва одамларда кузатилмаган. Тадқиқотчилар 14,6 мингга яқин канани йиғиб, уларни турига ва жойлашувига кўра гуруҳларга ажратиб таҳлил қилишган. Ушбу гуруҳларнинг деярли 2 фоизи WELV генетик материалига ижобий натижа берган.

 

Бу вирус билан касалланган беморларда бош айланиши, иситма, ҳолсизлик, бош оғриғи, кўнгил айниши, ич кетиши каби умумий аломатлар кузатилган. Лаборатория таҳлил натижаларига кўра кўплаб беморларда тўқималарнинг зарарланиши ҳамда қон ивишидаги белгилар бор.

 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.