Ўзбекистон

Қандай маҳсулотлар тишлар саломатлиги учун фойдали?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Қандай маҳсулотлар тишлар саломатлиги учун фойдали?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб мактаб ўқувчиларининг 60 фоиздан 90 фоизгача ва катталарнинг деярли 100 фоизи тиш кариесидан азият чекмоқда. Бу статистикани яхши томонга ўзгартириш йўлларидан бири — овқатланиш одатларини ўзгартиришдир.

 

— Кариес ва милк касалликларидан ташқари, кўпчилик оғиздан нохуш ҳид келишидан азият чекади. Яхши гигиена ва тўғри овқатланиш бунинг олдини олади ёки буткул бартараф қилади. Бунинг учун, авваламбор, таркибида рух (цинк) бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. У балиқ ва қисқичбақасимонлар, қизил гўшт, тухум, ясмиқ ва ёнғоқлар (бодом ва кешью)да учрайди. Сув, чой, олма, апельсин ва йогурт ҳам ёмон ҳидга қарши яхши воситалардир.

 

Гингивит каби пародонт касалликлар қисман тишлар орасида қолиб кетадиган овқат қолдиқларида мавжуд бўлган бактериялар сабаб келиб чиқади. D витамини кальций ва фосфорнинг сўрилишини осонлаштиради, милк ва тишларни бактерияларга нисбатан анча чидамли қилади.

 

Бу витаминни нафақат қуёш нури, балки балиқнинг ёғли турларини истеъмол қилиш орқали ҳам олиш мумкин. Омега-3 кислоталарининг юқори миқдори туфайли ёғли балиқларни ҳафтасига икки марта ейиш мақсадга мувофиқ.

 

С витаминига бой маҳсулотлар милкнинг асосий таркибий қисми бўлган коллаген ишлаб чиқариш камайиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Коллаген камайиши милкнинг пастга тушиб кетишидек жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. С витамини апельсин, лимон, грейпфрут, мандарин, киви, қизил булғори, қора смородина, брокколи, папайя каби маҳсулотларда бўлади.

 

Сут, пишлоқ ва йогурт суяк ҳамда тишлар учун муҳим минерал бўлган кальцийнинг манбаи ҳисобланади. Масалан, пишлоқ тишларни ҳимоя қилади, чунки уни истеъмол қилганимизда бактерицид хусусиятларга бой бўлган тупурик кўпроқ ишлаб чиқарилади. Исмалоқ, нўхат, брокколи, карам ёки тофуда кальций мавжуд.

 

Фосфор ҳам тиш тузилишини оптимал тарзда сақлаш учун жуда муҳимдир. Бу минерал сут, тухум ва балиқ каби маҳсулотларда бўлади.

 

Селдр ўсимлигида олма кислотаси мавжуд бўлиб, у тупурик ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, тишларни тозалайди ва доғларни йўқотади. Барча сабзавотлар сингари селдрни ҳам Озуқавий хусусиятларини сақлаб қолган, хом ҳолда истеъмол қилиш, салатларга қўшиб ейиш яхши.

 

Кўк чойда катехин, антиоксидант бўлиб, у бактериялар келтириб чиқарадиган милк яллиғланишининг олдини олишга ёрдам беради. Агар кўк чой сиз учун аччиқлик қилса, унга лимон ёки озгина сут қўшиб ичишингиз мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.