Ўзбекистон

Қашқадарёда мансабдор 3 минг доллар пора билан ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Қашқадарёда мансабдор 3 минг доллар пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё бошқармаси” давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси мансабдор ходими Қарши туманида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан махсус техникалар ёрдамида “Қашқадарё” дарёси атрофидан ноқонуний равишда қум қазиб олаётганлик ҳолатини аниқлаб, унга нисбатан чора кўрмаслик ва ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан жарима майдончасига жойлаштирилган экскаватор-юклагич техникасини чиқариб бериш, шунингдек, келгусида қум қазиб олишида раҳнамолик қилиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳолат юзасидан ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоятидаги қурилиш объектларида назорат ўлчов фаолиятини амалга оширувчи МЧЖнинг етакчи мутахассиси Жиззах вилоятида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жорий йилнинг май ойида прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида, ушбу МЧЖ томонидан Янгиобод туманида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида аниқланган қўшиб ёзиш ҳолатларини текширув хулосасида кўрсатмаслик ҳамда танишлари орқали тергов жараёнларида енгиллик яратиб бериш эвазига 400 млн. сўм талаб қилади.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда етакчи мутахассис талаб қилинган пул маблағидан 150 млн. сўм олган вақтида ушланди.

 

Ҳолат бўйича қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда мансабдор 3 минг доллар пора билан ушланди | Zamon.uz