Ўзбекистон

Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?

Олимлар бунинг бир қанча омиллари борлигини айтишади.

Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?

Сўнгги 100 йил ичида тиббиёт тараққиёти ва турмуш тарзининг яхшиланиши туфайли инсониятнинг умр кўриш давомийлиги ошди. Ҳозирда ўртача умр кўриш АҚШда тахминан 84 ёш, Японияда эса 86 ёшни ташкил қилади.

 

Олимлар узоқ умр кўришнинг бир қанча омиллари борлигини таъкидлайдилар:

 

Жинс. Одатда, эркакларга қараганда аёлларнинг ўлим даражаси ҳар қандай ёшда паст. Яъни, улар ўртача 7-10 йил кўпроқ яшайди. Баъзи тадқиқотлар бу фарқни қисман эркакларнинг хавфли хулқ-атвори билан боғлайди. Бу эса улар орасида бахтсиз ҳодисаларнинг ортишига олиб келиши мумкин.

 

Генетика. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, ирсият ўлимнинг 10 та асосий сабабларидан тўққизтасида муҳим рол ўйнаши мумкин.

 

Пренатал ва болалар касалликлари. Бачадонда, туғилиш пайти ва жуда эрта болаликдаги ноқулай шароитлар, ҳатто, кексаликда ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

 

Молиявий ҳолат. У тушган сари умр кўриш давомийлиги ҳам пасаяди. Чунки бу омил қанчалик юқори бўлса инсон шунчалик ўз соғлиги ҳақида қайғуради, вақтида шифокор қабулида бўлиб, касалликларни олдини олади, соғлом турмуш тарзи билан шуғулланишга ҳам имкон топади. Натижада кўпроқ жисмоний машғулотлар билан шуғулланади, камроқ чекади ва ўзи учун нормал бўлган вазнни сақлашга ҳаракат қилади. Бундай соғлом турмуш тарзи орқали умр давомийлиги ҳам ошади.

 

Оилавий аҳвол. Турли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, никоҳ ёки узоқ муддатли муносабатлар юрак ҳолатини яхшилаши, руҳий саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган изоляция ва ёлғизликдан ҳалос бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, бу омил одамларни шифокор кўригидан мунтазам равишда ўтиб туриш ва ёмон одатлардан воз кечиш каби соғлом танлов қилишга ундайди.

 

Ҳаёт тарзи. Ўлимга таъсир қилувчи турмуш тарзи омиллари орасида нотўғри овқатланиш, кам ҳаракатланиш, тамаки ва спиртли ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш, хавфли хатти-ҳаракатлар, иш жойидаги ва транспорт воситаларидаги хавфсизлик киради.

 

Шунингдек, бугунги кунда ўлимга таъсир қилувчи асосий турмуш тарзи омили семиришдир. Дунёда катта ёшли инсонларнинг қарийб 5 фоизи ушбу муаммодан азият чекади, деб ҳисобланади. Бу кўрсаткич 1962 йилда тахминан 1 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, ҳозирда катта ёшли аҳолининг қарийб 70 фоизи ортиқча вазнга эга (1962 йилда 46 фоиз бўлган).

 

Тиббий технологиялар. Тиббиётдаги ютуқлар умр кўриш давомийлигини оширишга сезиларли таъсир кўрсатди. Антибиотикларнинг яратилиши ва эмлашнинг жорий қилиниши, шунингдек жарроҳлик, кардиологик ёрдам ва органлар трансплантациясининг такомиллаштирилиши умр кўриш давомийлигини оширишга хизмат қилмоқда.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.