Зангиотада бўёқ цехи ёниб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган бўёқ маҳсулотларини қайтa ишлаш цехида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда ёнғин ўчириш учун зарур чоралар кўрилмоқда.







