Ўзбекистон

Ўзбекистонда салкам 800 мингта янги иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган

Бош прокуратура ўрганишлар натижаси бўйича маълумот берди.

Ўзбекистонда салкам 800 мингта янги иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов Бош прокурорнинг мамлакат аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Таъкидланишича, прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилаларга ҳар томонлама кўмак берилмоқда.

 

Жумладан, уларнинг 181 тасининг уй-жойи таъмирланиб, 57 тасига янги уй - жойлар қуриб   берилиши таъминланди. 

 

Шунингдек, 2 минг нафардан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг ишсиз аъзолари бандлиги таъминланди.

 

“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 246 673 нафар хотин-қизлар ва 36 687 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ташаббусларини кўллаб - қувватлашга доир ишлар изчил  давом эттирилмоқда.

 

Прокурорлар ташаббуси билан 582 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 8 минг 759 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

 

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 4,2 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 52   та жиноят иши қўзғатилди.

 

Шу билан бирга, 10 789 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 8030 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

 

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 2 426 та муаммо ижобий ҳал этилди.

 

Шунингдек, ўрганишларда 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка   тортилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда салкам 800 мингта янги иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган | Zamon.uz