Ўзбекистон

Тошкент туманида қарздор 1,7 млрд алимент тўлади

Бу МИБ тарихидаги энг йирик алимент тўлови ҳисобланади.

Тошкент туманида қарздор 1,7 млрд алимент тўлади

Фуқаро 6, 4 ва 3 ёшдаги фарзандлари билан турмуш ўртоғи билан бирга тинч-тотув яшаб келар эди, бироқ вақт ўтиб ўзаро келишмовчилик сабабли, улар ажрашишга қарор қилишди.

 

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Д.Р. дан, ундирувчи Р.Р. фойдасига 3 нафар фарзандларининг таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент тумани бўлими иш юритувига келиб тушади.

 

Дастлаб, ижро ҳаракатлари даврида, қарздор Д.Р. алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрди ва қарздорга нисбатан суд томонидан ҳам жарима жазоси қўлланилди.

 

Ҳаттоки, давлат ижрочилари алимент қарздорлиги бартараф этилмаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақида расмий огоҳлантирилади.

 

Шунда, қарздор шахснинг яқинлари унга ёрдам беришга киришди, чунки қарздор хориж давлатига даволаниш учун кетиши керак ва унга ўз навбатида, хорижга чиқиш учун МИБ тақиқ ҳам халақит бераётган эди.

 

Шундан сўнг, қарздор шахс алиментни фарзандларининг 18 ёшгача бўлган қарздорлигини олдиндан тўлаш истагини билдирди ва МИБ давлат ижрочилари 2023 йилдан 2039 йилга қадар 3 нафар фарзандларнинг алимент тўлови 1 млрд 748 млн. 902 сўм бўлишни билдиришди.

 

Ваниҳоят, қарздор шахс алимент пулларини олдиндан, яъни фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган, жами 1 млрд. 748 млн 750 минг сўм алимент пулларини тўлашини билдирган ва ундирувчига тилхат асосида топширилган.

 

МИБ тарихида йирик алимент тўловлари - Бухорода 810 млн сўм (2020 йил, сентябрь) Тошкент шаҳрида 800 млн сўм (2021 йил, июль) ва Андижон вилоятларида 547 млн.сўм (2024 йил, август) миқдорида амалга оширилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.