Спорт

Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон жамоалари иккинчи турда ҳам ғалаба қозонди

 

12-сентабр куни 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Амалдаги чемпион саналган Ўзбекистон йигитлар жамоаси Мисрни 3.5:0.5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизлар жамоаси Анголадан 3:1 ҳисобида устун келди.

 

Ушбу турда Жаҳонгир Воҳидов ўрнига Жавоҳир Синдоров ҳаракат қилди. Айнан у Миср вакили Вафа Ҳамид билан дуранг қайд этди. Қолган барча иштирокчилар ўз баҳсларида ғалабага эришди. Қизлар жамоасида ҳаракатланаётган Нилуфар Якуббоева Ангола вакилига мағлуб бўлди. Қолган уч шахматчининг ғалабаси Ўзбекистон қизларининг Ангола устидан ғалабасини таъминлади — 3:1.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон вакиллари биринчи турда ҳам ғалаба қозонган эди. Бугун 3-тур учрашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси хорватиялик шахматчиларга қарши баҳс олиб боради. Қизлар жамоаси мезбон Венгрия терма жамоасига қарши дона суради.

custom img

ЖЧ-2026. Ўзбекистон иккинчи турда Португалияга ютқазди

Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинни 28 июнь куни Конго ДР миллий жамоасига қарши ўтказади.

custom img

“Португалияга қарши ўз режамиз бор” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон бош мураббийи Португалия фақат Криштиану Роналдудан иборат эмаслигини, жамоа кучли рақибдан қўрқмаслигини ва ижобий натижа учун охиригача курашишини айтди.

custom img

ЖЧ—2026: Жазоир Иорданияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди

Иордания ҳисобни очганига қарамай, Жазоир камбек амалга оширди.

custom img

ЖЧ-2026. Аргентина Австрияни мағлуб этиб, муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди

Учрашувда дубл муаллифи бўлган Лионел Месси мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.

custom img

“Ўзбекистон Португалиядан қўрқмайди” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи турнир якунида жамоа илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган, бироқ кучли рақиблардан қўрқмайдиган жамоа сифатида эслаб қолинишини исташини айтди.

custom img

ЖЧ-2026: томошабинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди

36 ўйинда 2,3 миллиондан ортиқ мухлис стадионларга ташриф буюрди.

custom img

ЖЧ—2026: Миср Янги Зеландиядан устун келди, Кабо-Верде–Уругвай ва Эрон–Бельгия ўйинларида дуранг қайд этилди

G гуруҳида Миср 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди, Эрон ва Бельгия ҳисобида 2 тадан очко мавжуд, Янги Зеландия эса 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

custom img

ЖЧ-2026: Испания Саудия Арабистонини йирик ҳисобда мағлуб этди

Мазкур баҳсда Ламин Ямал Жаҳон чемпионатидаги ўзининг илк голини урди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"