Спорт

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади


Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Футболчи бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.


«Миллий жамоамизнинг 7-рақамли футболкасини топшириш вақти келди. Бу футболка ҳеч қачон фақат менга тегишли бўлмаган. Аммо 23 йил давомида уни кийиш, ҳимоя қилиш ва дунёнинг турли стадионларида Португалия билан бирга олиб юриш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди.


Бугун уни кейинги авлодга топшириш вақти келди. Бу осон қарор бўлмади. Чунки айрим қарорлар фақат ақл билан эмас, юрак билан ҳам қабул қилинади.


2003 йил августида бошланган ва ҳаётимни бутунлай ўзгартирган йўл ниҳоясига етди», - деб ёзган Роналду.


Футболчи терма жамоадаги фаолияти давомида фақат голлар, рекордлар ва совринларни эмас, балки мухлислар билан боғлиқ хотираларни ҳам ёдда сақлашини таъкидлади.


«Мен ҳеч қачон учрашмаган, аммо ҳаётимнинг бир қисмига айланган миллионлаб португалияликларни кўряпман. Чунки футбол шунчаки ўйиндан анча каттароқ. Футбол - бу одамлар», - дея қўшимча қилди ҳужумчи.


Роналду Португалия терма жамоасида 2003 йил августида дебют қилган. У миллий жамоа сафида жами 234 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол урди. Бу эркаклар халқаро футболи тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.


Ҳужумчи Португалия билан 2016 йилда Европа чемпионатида, 2019 ва 2025 йилларда эса УЭФА Миллатлар лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, у олти марта Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ушбу мусобақанинг олти хил турнирида гол урган тарихдаги илк футболчига айланган.


Шу тариқа, жаҳон футболи тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бири бўлган Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолияти якунланди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.