Спорт

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

 

Осиё футбол конфедерацияси Саудия Арабистонида ўтказиладиган 2027 йилги Осиё кубоги саналари ўзгартирилганини эълон қилди. Мусобақа аввал 2027 йил 7 январдан 5 февралгача ўтказилиши керак эди. Янги қарорга кўра, турнир 2027 йил 23 декабрда бошланиб, 2028 йил 21 январда якунланади.

 

ОФК 3 ноябрь куни эълон қилган баёнотида қарор Саудия Арабистони футбол федерацияси ва мусобақанинг маҳаллий ташкилий қўмитаси билан ўтказилган батафсил муҳокамалардан кейин қабул қилинганини билдирди.

 

Конфедерация мусобақани кечиктиришга минтақадаги фавқулодда вазият, логистика билан боғлиқ мураккабликлар ва саёҳатдаги узилишлар сабаб бўлганини маълум қилди. Янги саналар тасдиқланиши учун FIFAга тақдим этилади.

 

Мусобақа Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хобар шаҳарларидаги саккизта стадионда ўтказилиши режалаштирилган. Унда 24 та терма жамоа қатнашади. Бу Осиё кубогининг 19-мавсуми бўлади.

 

Мусобақада 24 та терма жамоа иштирок этади. Амалдаги Осиё кубоги соҳиби — Қатар терма жамоаси.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг октябрь ойи охирида ОФК ва маҳаллий ташкилий қўмитаси мусобақанинг барча учрашувлари учун бошланиш вақтларини ҳамда стадионларни тасдиқлаган эди. Ўшанда турнирнинг очилиш учрашуви 2027 йил 7 январь куни Саудия Арабистони ва Фаластин терма жамоалари ўртасида ўтказилиши белгиланган эди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.