Трамп Камала Ҳаррис билан бошқа дебатга чиқмаслигини айтди
У дебатда Ҳаррисни мағлуб этдим деб ҳисобламоқда.

“Боксчи жангда мағлуб бўлганида, у дарҳол “Мен реванш жангини хоҳлайман” дейди. Сўровлар шуни яққол кўрсатмоқдаки, мен номзод ўртоқ Камала Ҳаррисга қарши баҳсда ғалаба қозондим ва у дарҳол янгисини талаб қилди. Учинчи баҳс бўлмайди!”, — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.
Июнь ойида Трамп АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденга қарши дебат ўтказди. Байден дебатда мағлуб бўлди ва президентлик пойгасидан чиқди. Унинг ўрнига вице-президент Камала Ҳаррис Демократик партиядан номзод бўлди.
Ҳаррис ва Трамп ўртасидаги дебат 11 сентябр куни бўлиб ўтди. CNN ўтказган сўровнома иштирокчилари Ҳаррисни ғолиб деб билишган.







