Жаҳон

49 нафар украиналик Россия асирлигидан қайтди

Улар орасида отасини кўришга борган қиз ҳам бор.

49 нафар украиналик Россия асирлигидан қайтди

Россияда асирликда бўлган 49 нафар ҳарбий хизматчи ва тинч аҳоли Украинага қайтди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

 

“Булар Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардия, Миллий полиция, Давлат чегара хизмати аскарлари, хусусан, Ления Умерова – касал отасига ғамхўрлик қилиш учун борганида россияликлар томонидан гаровга олинган қиз”, – дейди Зеленский.

 

Унинг қўшимча қилишича, озод этилганлар орасида “Азовстал” ҳимоячилари, хусусан, аввалроқ Украина Қаҳрамони унвони билан тақдирланган ҳарбий шифокор Виктор Ивчук ҳам бор.

 

2023 йил декабрь ойида 25 ёшли Ления Умерова касал отасини кўриш учун Киевдан Қримга кетаётганди. У Грузия билан чегарадаги “Верхний Ларс” назорат-ўтказиш пунктида маъмурий қамоққа олинган, шу йилнинг май ойида эса жосусликда айбланиб, ҳибсга олинган эди, дея эслайди «Медуза». Зеленскийнинг хабарида Умерова қандай шароитда қўйиб юборилганига аниқлик киритилмаган. Россия суди томонидан унга ҳукм чиқарилгани ҳақида ҳам маълумот йўқ.

 

 

custom img

Нью-Йоркда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Бош консуллик марҳумнинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр.

custom img

АҚШ Эрондаги мактабга ракета ҳужуми учун жавобгар деб топилди

Тергoв хулoсасига кўра, бу хатo эскиргaн разведка маълумoтлари ва шошилинч ҳарбий қарорлар натижасида юзaгa келган.

custom img

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

custom img

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

custom img

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

custom img

АҚШ Green Card лотереяси қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда

Ўзгаришлар 2026 йил 10 апрелдан кучга кириши ва DV-2027 лотереясига таъсир қилиши кутилмоқда.

custom img

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"