Жаҳон

АҚШ Украинага 500 та Patriot ракетасини сотишга рухсат берди: битим 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда

Келишув Канада, Норвегия ва Германия томонидан молиялаштирилади.

АҚШ Украинага 500 та Patriot ракетасини сотишга рухсат берди: битим 2,1 млрд долларга баҳоланмоқда

 

АҚШ Давлат департаменти Украинага 2,1 миллиард долларга яқин қийматдаги 500 та Patriot PAC-3 MSE ракетасини сотиш имкониятини маъқуллади. Бу ҳақда департаментнинг расмий баёнотида маълум қилинди.

 

Келишув Украина ҳукуматига Patriot Advanced Capability-3 (PAC-3) тизимлари учун Missile Segment Enhancement (MSE) модификациясидаги ракеталар ҳамда уларга тегишли ускуналарни сотишни назарда тутади.

 

Украина томонидан сўралган ҳарбий маҳсулотлар таркибига тахминан 500 та ракета, улар учун таснифланган ва таснифланмаган эҳтиёт қисмлар, шунингдек, логистика ва дастурий таъминот бўйича хизматлар киради.

 

АҚШ Давлат департаментининг таъкидлашича, келишув Канада, Норвегия ва Германия каби ҳамкор ва иттифоқчи давлатлар томонидан молиялаштирилади. Унда АҚШ бюджети маблағларидан фойдаланилмайди. Битимнинг тахминий қиймати 2,1 миллиард долларни ташкил этади.

 

Департамент баёнотида ушбу келишув ҳамкор давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш орқали АҚШнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларига хизмат қилиши қайд этилган.

 

Давлат департаменти қарори маъқулланганидан сўнг, келишув юзасидан АҚШ Конгрессига расмий билдиришнома юборилади. Конгрессга уни кўриб чиқиш учун 30 кун муддат берилади.

 

Аввалроқ, 16 октябрь куни The Washington Post нашри Украина расмийсига таяниб, мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун тутувчи ракеталари захираси деярли тугаб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Манбага кўра, май ойидан буён етказиб беришлар мунтазам бўлмаган ва Украина навбатдаги ракеталар етиб келишига шубҳа билан қараган.

 

Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп ўша куни мамлакат ўз арсеналини тўлдириш мақсадида иттифоқчиларга ўқ-дорилар сотишни тўхтатганини билдирган эди.

Хавфсизлик таҳдиди кучайди: АҚШ айрим давлат хизматчиларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

Хавфсизлик таҳдиди кучайди: АҚШ айрим давлат хизматчиларига Саудия Арабистонини тарк этишни буюрди

Элчихона бунга ҳусийларнинг фуқаролик аэропортлари ва муҳим инфратузилмага ҳужумларини сабаб қилиб кўрсатган.

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Виза дастури учун рўйхатдан ўтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Техниканинг дастлабки намуналари йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.