Жаҳон

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Техниканинг дастлабки намуналари йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган.

Германия ва Украина жанговар робот ишлаб чиқди: у фронтда ҳарбийлар ўрнига жанг қилиши мумкин

Германия ва Украина компаниялари учувчисиз GEREON робот-танкини масофадан бошқариладиган SABER қуролли модули билан муваффақиятли бирлаштирди. Янги роботлаштирилган техниканинг дастлабки намуналари 2026 йил охиригача Украина армиясига етказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

 

Лойиҳа Германиянинг ARX Robotics ва Украинанинг ROBONEERS компаниялари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ҳамкорлик тўғрисидаги битим 4 октябрь куни Германия канцлери Фридрих Мерцнинг Киевга ташрифи чоғида, Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида имзоланган.

 

Гусеницали GEREON платформаси ҳаракатланиш, электр таъминоти ва камералар ҳамда сенсорлар ёрдамида разведка олиб бориш вазифаларини бажаради. Унга ўрнатиладиган SABER модули эса турли қуроллар билан жиҳозланиши мумкин. Бу ҳарбийларга жанговар ҳаракатларни масофадан туриб олиб бориш имконини беради.

 

GEREON роботлари Украинада ўқ-дорилар ва бошқа юкларни ташиш, ярадорларни эвакуация қилиш, радиоалоқага халақит бериш ҳамда душман дронларига қарши курашиш каби вазифаларда қўлланмоқда. Платформани бажариладиган вазифага қараб қайта жиҳозлаш мумкин. SABER модулига эса милтиқ ва гранатомёт каби қуроллар ўрнатилади.

 

Компаниялар Rys Pro номли транспорт роботини ишлаб чиқаришни ҳам кенгайтирмоқда. Бунинг учун қўшма корхона ташкил этилган. Биринчи йил давомида Германия ва Украинада 1 000 дан ортиқ шундай робот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш режалаштирилган.

 

Шу билан бирга, Германия мудофаа вазири Борис Писториус Мюнхендаги Helsing технологик компаниясига ташриф буюрмоқда. Ташриф давомида компаниянинг сунъий интеллект соҳасидаги янги ишланмалари ва имкониятлари тақдим этилиши кутилмоқда.

 

2021 йилда ташкил этилган Helsing мудофаа саноати учун сунъий интеллект ва дастурий таъминот ишлаб чиқади. Компания танклар, сувости кемалари ва жанговар самолётлар каби ҳарбий техникаларни сунъий интеллект тизимлари билан жиҳозлайди.

 

Унинг асосий буюртмачилари орасида Германия қуролли кучлари — Бундесвер, шунингдек, Франция ва Буюк Британия бор. Helsing ишлаб чиқарган HX-2 каби дронлар ва сунъий интеллект тизимлари Украинада ҳам қўлланмоқда.

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Green Card бўйича янги қарор: рўйхатдан ўтишни қайта бошлаш вақтинча тўхтатилди

Виза дастури учун рўйхатдан ўтиш муддати ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Боснияда ҳарбий вертолёт қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Европа Иттифоқининг тинчликпарвар кучларига тегишли вертолёт ўқув парвози вақтида қулаган.

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Сунъий интеллект пул ишлаш учун крипто-биржаларни бузиши мумкин — Илон Маск

Илон Маск Binance крипто-биржасига қилинган хакерлик ҳужуми ортидан сунъий интеллектнинг келажакдаги имкониятлари ва хавфлари ҳақида фикр билдирди.

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Россия Туркий давлатлар ташкилотига қўшиладими? Тўқаев таклиф билан чиқди

Анқарада ўтган ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Россияни ташкилотга кузатувчи сифатида таклиф қилиш ташаббусини илгари сурди.

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Афғонистонда афюн ишлаб чиқариш беш баравар кўпайди — БМТ

Ҳозир мамлакатнинг 34 та вилоятидан 16 тасида кўкнори етиштирилмоқда.

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Макка ҳудудида дрон уриб туширилди: томонлар баёнотлари бир-бирига зид

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция дрон Яман ҳудудидан учирилганини билдирди, ҳусийлар эса ҳужумга алоқадорлигини рад этди.

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

Трампга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар вариантлари кўрсатилди — WSJ

АҚШ ҳарбий раҳбарияти Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича бир нечта вариантни тақдим этган.

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Каппадокияда қоялар қулади: уч киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Туркия фуқароси, бири эса хорижлик бўлган.