Ўзбекистон

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади

Бу бўйича Ҳукумат Низоми тасдиқланди.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ва кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

 

  • республика ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш таркиби ва тамойиллари;

  • кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларини шакллантириш;

  • кадастр рақамларини кўчмас мулк объектлари бўйича тоифалаштириш орқали уларни ҳисобга олиш ва ҳисобини юритиш.

     

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 декабргача Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий бирликларини тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда кўчмас мулкларнинг янги кадастр рақамларини шакллантириш учун UZKAD тизимига техник тузатишлар киритилишини таъминлаш топширилди.

 

Ер участкалари, бинолар ва иншоотларни идентификация қилиш тизими ягона тамойил асосида тузилган бўлиб, унинг асосига ер участкасининг кадастр рақами киритилган.

 

Кадастр рақами — ер участкаси, бино, иншоотга тегишли Ўзбекистон ҳудудида такрорланмайдиган рақамдир, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уни шакллантиришда берилади ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлгунига қадар сақланиб қолади.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.