Ўзбекистон

Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди

Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси тугатилди. Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги тегишли қарори жорий йилнинг 9 сентябрь куни қабул қилинди. 

 

Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоят ҳокимлиги бир ой муддатда бош бошқармага тегишли бино ва иншоотлар, автотранспорт воситалари ҳамда товар-моддий активларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, Тошкент вилояти ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилишини таъминлайди.

 

Шунингдек, тугатилаётган штат бирликлари ҳисобидан 20 та штат бирликлари ва иш ҳақи харажатлари учун талаб этиладиган маблағлар чирчиқ шаҳар ободонлаштириш бошқармасига ўтказилади.

 

Маълумот учун, 2019 йил 21 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 931-сонли қарори қабул қилинганди. Бошқарма тугатилиши билан ушбу қарор ҳам ўз кучини йўқотди.

custom img

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги бўйича энг ёмон натижа қайд этган банклар ҳам эълон қилиб борилади.

custom img

Бўстонлиқда қўл тормози тортилмаган Captiva каналга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари автомобилни сувдан чиқариб олган. Жабрланганлар йўқлиги билдирилди.

custom img

Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон МТЖ ўйинлари катта экранларда намойиш этилади

Энг йирик томоша майдони “Бунёдкор” стадиони ҳудудида ташкил этилади.

custom img

Наманган шаҳрида реновация доирасида 36 та кўп қаватли уй бузилади

Дастур доирасида уйлар бузилиб, 92 та янги кўп қаватли уй ва юзлаб хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.

custom img

Самарқандда Damas даҳшатли аварияга учради

Ҳайдовчи транспорт воситаларини қувиб ўтиш мақсадида асфалт қопламаси бўлмаган йўл четидан юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Наманганда мактаб директорлиги учун 10 минг доллар сўраган амалдор ушланди

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун ёрдам бериш эвазига пул талаб қилган МТТ ходими қўлга олинди.

custom img

Энди маҳкумларнинг китоб мутолааси тест орқали баҳоланади

Адабиётларни ўқиганлик даражасини баҳолаш учун махсус комиссия ташкил этилиб, комиссия йилига камида икки марта тест синовлари натижаларини кўриб чиқади.

custom img

Самарқандда 3 ёшли бола боғча ҳудудидаги сув ҳавзасига тушиб кетиб вафот этди

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"