Навоийдаги заправкада 689 млн сўм талон-тарож қилинди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ўтказилган терговга қадар текширувда МЧЖга қарашли АЁҚШ бош оператори С.А. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ёқилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 млн сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







