Cаломатлик

Шамоллаганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Шамоллаганда қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак?

Дарддан халос бўлишга нафақат дори-дармонлар, балки тўғри овқатланиш ҳам ёрдам бериши, симптомларни енгиллаштириши ва касалликнинг давомийлигини қисқартириши мумкин.

 

Тўғри овқатланиш ва кўпроқ сув ичиш иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди, шамоллаш билан курашиш ва тикланишга ёрдам беради.

 

Ҳеч қандай маҳсулот шамоллаш, грипп ёки бошқа касалликларни даволай олмайди. Аммо тўғри танланган маҳсулотлар, сув, кофеинсиз ўтли дамламалар касаллик пайтида организмни табиий равишда қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

 

Шамоллаганда:

 

Оддий шамоллаш аслида инфекциялар, бурун ва томоқ яллиғланишига олиб келадиган 200 дан ортиқ турли вируслар сабаб келиб чиқади. Унинг аломатлари: бурун битиши ёки оқиши, йўтал, аксириш, бош ва томоқ оғриғи. Шамоллаш одатда уч-етти кун ичида йўқолади, аммо баъзида икки ҳафтагача ҳам давом этиши мумкин.

 

Шамоллаганда кўп сув ичиш томоқ оғриғини юмшатади ва иммун тизимини қўллаб-қувватлайди. Бу хасталикда энг яхши овқатлар: турли шўрвалар, С витаминига бой мевалар, ўтли дамламалар, асал, занжабил. Цинк ва D витамини тезроқ тикланишга ёрдам беради. Гомеопатик воситалар ҳам шамоллаш аломатларини йўқотишга ёрдам беради.

 

Грипп билан оғриганда:

 

Грипп — бу нафас олиш тизимига таъсир қилувчи вирусли инфекция. Унинг аломатларига иситманинг 38ºC дан юқори кўтарилиши, мушаклардаги оғриқ, титроқ, терлаш, бош оғриғи, йўтал ва бурун оқиши киради. Грипп одатда 4 – 7 кунгача давом этади, аммо аломатлар бир неча ҳафта кузатилиши мумкин. Гриппда шамоллагандаги каби парҳезга риоя қилиш, томоқ оғриғини даволаш ва иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш муҳимдир.

 

Иситма юқори бўлганда:

 

Иситма кўтарилганда, организмнинг сув балансини нормал ҳолатда ушлаб туришга эътибор қаратиш зарур. Ўтли дамлама-чой каби танани совутадиган маҳсулотлар ва бодринг, цитрус мевалари, салат барглари, булғор қалампири, олма ва узум каби сув миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

 

Ошқозон инфекцияси бўлганда:

 

Бунда енгил ҳазм бўладиган, юмшоқ овқатларни истеъмол қилиш керак. Улар ошқозонни тинчлантиришга ёрдам беради ва овқат ҳазм қилишнинг ёмонлашишига йўл қўймайди. Банан, гуруч, олма пюреси, кракер ва ўтли чойлар энг яхши танловдир.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"