Қашқадарёда 232 млн сўмлик табиий газ ўғирланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, Қарши шаҳри “Нақшаб” МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







