Cаломатлик

Супербактериялар қарийб 40 млн кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

ЖССТ бу бўйича прогнозини эълон қилди.

Супербактериялар қарийб 40 млн кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

Сайёрамизда инфекцияларнинг антибиотикларга чидамли турлари кўпаймоқда. Яқин келажакда эпидемиологик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Хусусан, келгуси 25 йил ичида бундай Супербактериялар 39 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлиши прогноз қилиняпти.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари дунёнинг етакчи шифокорлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига таяниб, шундай хулосага келди. Бу ҳақдаги маълумотлар Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди.

 

“Инсоният дори-дармонларга чидамли микробларга қарши курашиш борасида анча илгарилиб кетдИ, — дейди Вашингтон университети профессори Стейн Фолльсет. — Аммо эришилган натижалар етарли эмас. Чунки 2050 йилга бориб, дори-дармонларга чидамли микроблар бевосита ёки билвосита ҳар йили 8 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бунинг олдини олиш учун шошилинч равишда янги стратегияларни ишлаб чиқишимиз керак”.

 

Экспетрлар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши, қолаверса, бу билан боғлиқ патологиялар туфайли 169 миллион ўлим ҳолати юз бериши тахмин қилиняпти.

 

Бундан Жанубий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш аҳолиси энг кўп азият чекиши, мазкур минтақада 11,8 миллионга яқин одам Супербактериялар қурбонига айланиши хавфи бор. Кейинги ўринлардан Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё давлатлари ўрин олиши башорат қилинмоқда.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"