Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиқди
Жараён пойтахт ФВБ бошлиғи назоратида салкам 1,5 соатда бартараф этилди.

18 сентябрь тонгида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
Унга кўра, соат 07:28 да Уста Ширин кўчасидаги ёнғин хабари келиб тушган. Қутқарув экипажлари ёнғинни 07:58 да қуршаб олган, соат 08:56 да батамом ўчирган.
"Жараён шаҳар ФВБ бошлиғи Мухтор Муҳитдинов назоратида амалга оширилди", — дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва вафот этганлар йўқлиги маълум қилинди. Хабарда айтилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.







