Ўзбекистон

Вояга етмаган болани калтаклаган эркак 15 суткага қамалди

Ҳолат Тошкент шаҳрида содир бўлган.

Вояга етмаган болани калтаклаган эркак 15 суткага қамалди

 

Тошкент шаҳри Сергели туманида вояга етмаган болани калтаклаган эркак 15 суткага қамалди. Маълум бўлишича, ҳолатга мактаб ўқувчилари орасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлган. Ўқувчи қиз ота-онасига синфдоши уни ҳақорат қилганини айтган. Эр-хотин биргаликда қизини ҳақорат қилган боланинг уйига борган.

 

Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида жанжал бўлаётганда боланинг 2008 йилда туғилган акаси воқеа жойига келиб қолган. У ҳам можарога аралашган ва 1992 йилда туғилган M.И. уни бир неча маротаба урган.

 

Қайд этилишича, вояга етмаган T.T.гa “Чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.

 

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, айбланувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"