Ўзбекистон

Президентга спортдаги истиқболли режалар ҳақида ахборот берилди

Давлат раҳбари халқаро мусобақаларга тизимли тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берди.

Президентга спортдаги истиқболли режалар ҳақида ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди.

 

Аввало, оммавий спортни ва олимпия ҳаракатини янада кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари жами 39 та медални қўлга киритиб, юзлаб давлатлар орасида 13-ўринларни эгаллаган эди. Бу мамлакатимиз спорти тарихида энг юқори натижалар бўлди.

 

Мазкур нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари билан учрашувда давлатимиз раҳбари 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган ўйинларга ҳозирдан тайёргарлик кўриш, йўлланмалар сони ва турини кўпайтириш зарурлигини таъкидлаган эди.

 

Шундан келиб чиқиб, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари томонидан спорт турлари бўйича фойдаланилмаган имкониятлар яна бир бор танқидий таҳлил қилинди.

 

Мисол учун, Олимпия ўйинларида енгил атлетика бўйича 48 та, сув спорти турларида 49 та дастур мавжуд. Лекин вакилларимиз уларда 5 ва 4 та йўлланма билан қатнашди, холос.

 

Теннис, ўқ отиш, гимнастика, велоспорт бўйича федерациялар ҳам, шароит ҳам бор. Юнон-рум кураши, от спорти, қиличбозлик, эшкак эшиш бўйича ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп. Чим устида хоккей, баскетбол, гандбол, регби, сув полоси каби жамоавий спорт турларини ҳам ривожлантириш зарур.

 

Мазкур спорт федерациялари ишини жонлантириш, ўқув-машғулотлар тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Олимпия ва паралимпия ҳаракати оммавий спортдан куч олиши таъкидланиб, маҳаллаларда селекция ишларини кенгайтириш, иқтидорли ёшларни профессионал этиб тарбиялаш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Маълумки, келгуси йил юртимизда ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун Тошкентда Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда.

 

У ерга ташрифи чоғида Президентимиз бу мажмуа мамлакатимиз спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлиши зарурлигини айтган эди.

 

Шунга мувофиқ, Осиё ўйинларидан сўнг, Олимпия шаҳарчаси инфратузилмасидан самарали фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун “Ақлли шаҳар” концепциясига асосланган маъмурий бошқарув ташкил этилади. У спорт мажмуаларини сақлаш, жиҳозлар ва техник тизимлар ҳолатини кузатиб бориш, зарур ҳолларда таъмирлаш билан шуғулланади. Устувор спорт турлари бўйича йиллик режа тасдиқланиб, ҳудудлардаги спортчиларнинг Олимпия шаҳарчасида ўқув-машғулот ўтказиши йўлга қўйилади. Шунингдек, бу тузилмага оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара ва бошқа хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

 

Олимпия ҳаракати ҳақида гап кетганда, қишки ўйинларни ҳам назардан қочирмаслик зарур. Шундай спорт турларидан бири бу хоккей. 

 

Бугунги кунда бу бўйича 4 та спорт клуби ва 3 та спорт иншооти мавжуд. Хоккей бўйича U-16 терма жамоамиз 2023 йилда Осиё ва Океания кубогида 1-ўрин бўлган эди. Бу йил мазкур мусобақа илк бор Ўзбекистонда ўтказилиб, U-18 терма жамоамиз ғолибликни қўлга киритди.

 

Шуларга асосланиб, бу спорт турини ривожлантириш, кейинчалик Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуасини қуриш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Давлатимиз раҳбари аҳолини жимоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш, халқаро мусобақаларга тизимли тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президентга спортдаги истиқболли режалар ҳақида ахборот берилди | Zamon.uz