Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда фуқаро СССР давридаги тангани олиб чиқиб кетмоқчи бўлди

Ҳозирда улар Нукусдаги музейга топширилган.

Қорақалпоғистонда фуқаро СССР давридаги тангани олиб чиқиб кетмоқчи бўлди

Қорақалпоғистон Республикасида тарихий ва маданий бойликларни олиб чиқишга бўлган навбатдаги уринишлар фош қилинди.

 

Маълум қилинишича, «Қорақалпоғистон» темирйўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Тошкент-Волгоград”йўналишидаги поезд божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчилардан бири бундан 54 йил муқаддам ишланган бюстни яширин тарзда олиб чиқаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

 

“Довут-ота” чегара божхона постида аниқланган ҳолатда эса автотранспорт воситасида Ўзбекистондан чиқиб кетаётган йўловчи ўзи билан 12 дона тарихий осори-отиқаларни олиб чиқаётган вақтида фош қилинган. Улар орасида 1965 йилда ва 1970 йилда СССРда зарб этилган 2 дона танга, ХХ асрга мансуб барчаси кумушдан ишланган 1 дона билагузук, 1 дона узук, 2 дона чойқошиқ, аёллар кийимига тақиладиган 2 жуфт тўқа бор.

 

Мазкур ашёлар орасида 4 дона қадимий китоб ҳам мавжуд бўлиб, санъатшунослар хулосасига кўра, китоблардан 3 таси тошбосма усулида ХИХ асрда чоп этилган бўлиб, асосан ислом дини тарихига оид ноёб манбалар ҳисобланади. Китоблардан яна бири эса ХХ аср бошларида Тошкентда чоп этилган.

 

Мазкур қадимий ашёлар Нукус шаҳрида жойлашган Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейига топширилган. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан маъмурий ишлар юритилиб, суд органларига юборилган.

 

Маълумот учун, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонунга асосан, 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш мумкин эмас.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.