Тошкентда битта кўчада автомобиль ҳаракати чекланади
Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Олмазор туманида дренаж қувурларини ўтказиш ишлари сабабли Сағбон кўчасининг Чимбой 1-тор кўчаси билан кесишмасидан КҲАЙгача бўлган қисми 21 сентябрь куни 21:00 дан 22 сентябрь куни 07:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейилади ҳокимлик хабарида.







