Албания ўз ҳудудида мусулмонлар учун микродавлат яратмоқчи
У тахминан 10 гектар майдонни эгаллайди.

Янги давлат тузилмаси пойтахт Тирана ҳудудида жойлашиши режалаштирилган. У ўз маъмуриятига эга бўлади ва аҳолига ушбу давлатнинг паспортлари берилади. Mикродавлат Албанияда яшовчи бектоший мусулмонлар жамоаси учун мўлжалланган. Уни ҳудудида қатъий ислом қонунлари қўлланилмайди.
Албания бош вазири Эди Раманинг айтишича, шаҳар-давлат яратишдан мақсад исломнинг бағрикенг талқинини тарғиб қилишдир.







